loader

ИСЛОМ ИЛМЛАРИ

Исломда илм олиш фарз саналади. Мусулмонларга қуйидаги шаръий илмларни ўрганиш фарзи айндир: Калом илми (тавҳид, Аллоҳнинг зоти ва сифатлари). Фиқҳ илми (ибодатлар, ҳалол ва ҳаром ҳамда бошқалар). Тафсир илми (Қуръони карим тафсири ва таъвили). Ҳадис илми (Расулуллоҳ суннат-ҳадисларини ўрганиш). Тасаввуф илми (ихлос, нафс офатлари, тақвони билиш). Муомала илми (эътиқод, феъл-бажариш, тарк қилиш). Мукошафа илми (қалбга тааллуқли илмлар).  Қуйидагилар эса фарзи кифоя бўлган ношаръий илмлардир: Тиббиёт (тиб), кимё ва физика, фалакиёт илми, ҳисоб-математика ва ҳандаса, зироат ва касб-ҳунар. Қуйидагилар эса ўрганиш мубоҳ бўлган ношаръий илмлардир: муболағасиз ёзилган шеърларни билиш; қадимги тарих билан шуғулланиш ва бошқалар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР