loader

ИСЛОМ ИНСТИТУТИ

1971 йил 1 октябрдан Тошкентда фаолиятини бошлаган бу олий Ислом ўқув юрти (маъҳади) Имом Бухорий номи билан аталган. Советлар даврида Иттифоқда ягона олий исломий билим юрти саналган, унда Марказий Осиё, Қозоғистон, Шимолий Кавказ, Русия, Озарбойжон, Тотористон, Афғонистон, Виетнам, Болгария каби мамлакатларнинг талабалари таҳсил олган. Масжидлар учун имом-хатиблар ва араб тили мударрислари тайёрлайди. Дин асослари, Ислом ҳуқуқшунослиги, тарих факултетлари, Диний фанлар, ижтимоий-гуманитар фанлар, хорижий тиллар кафедралари бор. Институтга турли йилларда Асрорқул Мавлонқулов, Шамсуддин Бобохонов, Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Муҳаммадлатиф Жуманов, Баҳодир Муртазоев, Ғуломқодир Мирзаёқубов, Абдуқаюм Азимов раҳбарлик қилишган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР