loader

ИСЛОМ ОЛАМИ УЮШМАСИ

Ислом Олами Уюшмаси (Робитаи Исломийя) + Халқаро Ислом ташкилотларидан саналади. Унга 1962 йили Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида асос солинган, қароргоҳи ҳам шу шаҳарда. ИОУнинг раҳбарий идораси Таъсис кенгаши ҳисобланади, унга турли мамлакатлардан олтмиш нафар диний арбоб кирган. Уюшма мажлислари йилига бир марта чақирилади. Бошқа пайтларда унинг Котибияти иш олиб боради. ИОУнинг турли мамлакатларда 16 та ваколатхонаси бор. Уюшманинг асосий эътибори Исломни тарғиб қилиш, масжидлар қурилишига кўмаклашиш, ҳаж ва умрани уюштиришга қаратилган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР