loader

ИСЛОМ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ

Ислом Конференсияси Ташкилоти қошида 1974 йили ташкил этилган исломий банк номи. Қароргоҳи Жидда шаҳрида бўлган бу банкнинг асосий мақсади мусулмон мамлакатларининг иқтисодий ва ижтимоий тараққиётида ёрдам кўрсатишдир. Исломда фоиз, рибо ҳаром бўлганидан банк ҳам, мижозлар ҳам фоизсиз иштирок этишади. Банк йилига берадиган ўн миллиардлаб қарзлар аъзо мамлакатларда инфратузилмалар ташкил этиш ва кенгайтириш, аралаш корхоналарни ва ташқи савдо битимларини сармоялаш, уларга техникавий ёрдам кўрсатиш каби мақсадларга йўналтирилади. Банк Ўзбекистонда ҳам турли ижтимоий-иқтисодий ва маданий дастурларни амалга оширишга маблағ ажратмоқда. Саудия Арабистони, Ливия, Бирлашган Араб Амирликлари, Қувайт каби мамлакатлар банкнинг энг йирик пайчиларидир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР