loader

ИСЛОМ ХАЛИФАЛИГИ

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: «Мендан сўнг халифалик ўттиз йилдир. Ундан кейин подшоҳлик ва амирликлардир». Расулуллоҳ (с.а.в.) вафотларидан кейин (м. 632 йил 27 май) ҳазрат Абу Бакр бутун уммат тарафидан байъат шаклида халифа, яъни Ислом давлати бошлиғи қилиб сайландилар. У кишидан кейин Ҳазрати Умар ва Ҳазрати Усмон халифа бўлишди. Ҳазрати Али жаоҳатланганларидан кейин ўғиллари Ҳасан ибн Алини халифа этиб тайинладилар. Ҳасан ибн Али олти ой халифалик қилиб, ҳижрий 41 йилда халифаликни Муовия ибн Абу Суфёнга топширдилар. Шу билан ўттиз йиллик Ислом халифалиги тугайди. Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ, Ҳазрати Умар, Ҳазрати Усмон, Ҳазрати Али, Ҳазрати Ҳасан ибн Алиларнинг хилофат даврлари қўшилганда ўттиз йил бўлади. Тарихчилар Ислом давлатчилиги раҳбарларини олти тоифага бўлишади: Хулафои рошидин ва собитқадам амирлар (бундай амирларга Ҳазрати Муовия ибн Абу Суфён, Ҳазрати Ҳусайн ибн Али, Ҳазрати Зубайр ибн Аввом киради), суфёний подшоҳлар, марвоний амирлар, ироқлик аббосий халифалар, мисрлик аббосий халифалар, Усмонли султонлар.
Ислом халифалиги шаръий ҳукмларни адо этиш, Ислом динини ҳимоя қилиш, халқнинг ишларига ёрдамлашиш, душман билан жанг қилиш кабилар билан вазифаланган эди. Шунинг учун Ислом халифаси шахсида тўрт шарт: илм, адолат, иқтидор, қусурсизлик бўлиши лозим эди. Ислом тарихида илк марта халифаликни салтанат шаклига киргизган, ирсий (отадан ўғилга ўтадиган) ҳолга келтирган Шом волийси Муовия ибн Абу Суфён бўлди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР