loader

ИСМОИЛ МАХДУМ

Шайх Исмоил махдум мулла Сатти Охунд ўғли 1908 йили Наманганда туғилганлар, замонасининг атоқли диний уламо ва арбобларидан. Ўн уч ёшда Қуръони каримни ҳифз қилиб, Намангандаги Мулла Қирғиз мадрасасида таҳсил олганлар, тафсир, ҳадис, фиқҳ илмларини пухта эгаллаганлар. Бирмунча вақт имом ва мактабдорлик қилдилар. 1943 йилда Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идорасини ташкил этишда қатнашдилар. 1952 йилдан бошлаб диний идорада муҳтасиб, Бухородаги Мир Араб мадрасаси мудири, 1957 йилдан умр охиригача диний идора раиси ноиби ва қози вазифаларида ишладилар. Қуръони карим, диний тақвим, журнал ва китоблар чоп этиш ишига бошчилик қилдилар. «Тошкентда Усмон мусҳафининг тарихи» китобини араб тилида ёзганлар, асар араб ва ўзбек тилларида чоп этилган. 1976 йили вафот этдилар, қабрлари Намангандаги Мавлавий қабристонида.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР