loader

ИСО АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ТУШИШЛАРИ

Қиёмат яқинлашганида Дажжол Ер юзини фитна-фасодга тўлдириб турган бир пайтда Исо алайҳиссалом осмондан тушадилар ва Дажжолни ўлдирадилар. Исо алайҳиссалом осмондан тушганларидан сўнг Ислом шариати билан ҳукм қиладилар. Унут бўлган ҳукмларни қайта тиклайдилар. Ер юзида Аллоҳ таоло хоҳлаган муддат яшаб, вафот этадилар. Мусулмонлар у зотга жаноза ўқиб, дафн этишади. Қуръони каримда Исо алайҳиссалом ҳақида нозил бўлган оятлардан бирининг мазмуни бундай: «Ҳолбуки, улар уни ўлдирганлари ҳам, осганлари ҳам йўқ. Фақат улар учун (бошқа биров Исога) ўхшатиб қўйилди, холос. Албатта Исо ҳақида талашиб-тортишган кимсалар унинг (ўлдирилган-ўлдирилмагани) ҳақида шубҳада қолганлар. У ҳақда фақат гумонларга бериладилар, холос. Уни ўлдирмаганлари аниқдир. Балки Аллоҳ уни осмонга кўтаргандир» (Нисо сураси, 157-158-оятлар).  Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) шундай ҳадислари бор: «Аллоҳ таолога қасамки, яқинда орангизга Исо ибн Марям одил ҳукм билан тушади. Хочни синдиради, тўнғизларни ўлдиради, жизяни бекор қилади. Мол-дунё кўпаяди, ҳатто ҳеч ким садақа олмай қўяди. Бир марта сажда қилиш дунё ва ундаги бор  нарсалардан яхшироқ бўлиб қолади» (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).   

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР