loader

ИСҲОҚ АЛАЙҲИССАЛОМ

Иброҳим алайҳиссаломнинг биринчи хотинлари Ҳазрати Сора кекса, фарзандсиз аёл эди. Ҳожардан Исмоил туғилгач фарзандсизлигидан ўксиб, кўп йиғлади, Аллоҳга нолалар қилди. Аллоҳ таоло унга Исҳоқ исмли ўғил берди. У Қуръонда зикри келган пайғамбарлардан. Исҳоқ алайҳиссалом улғайгач, Шом ва унинг атрофидаги халқни Ҳаққа даъват қилишга буюрилди. Исҳоқ алайҳиссалом қавмини Аллоҳнинг бирлигига ишонишга, Унга ибодат қилишга отаси Иброҳим алайҳиссалом йўли ва китоби орқали даъват қилди. У отасига жуда ўхшар эди. Исҳоқ алайҳиссалом отасининг юрти + Канъонда қолди ва у ерда уйланиб, Айс ва Яъқуб исмли икки ўғил кўрди. Қуръони каримда Исҳоқ алайҳиссалом ҳақида бир неча ояти каримада хабар берилган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР