loader

ИХВОНУЛ-МУСЛИМИЙН

Луғатда «мусулмон биродарлар» дегани, тўлиқ  номи «Жамиъат ал-ихвон ул-муслимийн». 1928 йили Мисрнинг Исмоилия шаҳрида шайх Ҳасан ул-Банно томонидан ташкил этилган диний-сиёсий ташкилот номи. Унинг мафкурасини ишлаб чиқишда Муҳаммад Абдуъ, Жамолиддин Афғоний, Саид Қутб ва бошқаларнинг асарлари ҳамда ғояларига катта эътибор берилган. Ташкилот Ислом тарқалган мамлакатлар, шу жумладан Мисрда «Ислом адолати»га асосланган, Қуръон ва шариатда белгилаб қўйилган кўрсатмаларга қатъий риоя қилиш йўли билан исломий давлат қуришни пировард мақсад қилиб олган. Бунга эса капитализм ва сотсиализмдан фарқли ўлароқ «тараққиётнинг исломий йўли» олиб бориши таъкидланади. 1936 йилгача хайрия ва маърифат тарқатиш уюшмаси бўлган «Ихвонул-муслимийн» кейинчалик мураккаб ва кенг шохобчали таркибга, ҳарбийлашган қўшинлар ва хорижий шўъбаларга эга сиёсий ташкилотга айланди. Ҳасан ул-Банно вафотидан кейин ташкилот бир неча мустақил гуруҳларга бўлиниб кетди ва ҳозирда Яқин ва Ўрта Шарқнинг бир қанча мамлакатларида яширин фаолият олиб бормоқда ва Ислом оламининг умумий диний партияси деб тан олинмоқда.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР