loader

ИХЛОС

Қуръони каримнинг бир юз ўн иккинчи сураси номи, Маккада нозил бўлган, тўрт оятли. Бу буюк сура мўминларга Аллоҳ таолони қандай танишни ва У зотга қандай ихлос-эътиқод қилишни ўргатади. Мазкур сура бир гуруҳ Макка мушриклари Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига келиб, Аллоҳнинг тариф-тавсифини қилиб беришни сўраганида ўшаларга жавобан нозил бўлган. Расулуллоҳ (с.а.в.) ушбу сура ҳақида: «Ихлос сураси Қуръони каримнинг учдан биридир», деганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР