loader

ИХШИДИЙЛАР

Сурия ва Мисрда 935-969 йилларда ҳукмронлик қилган ярим мустақил туркий сулоланинг номи. Унга Фарғона ихшидлари наслидан бўлган Муҳаммад Ихшид ибн Тағаж (882-946) асос солган. 942 йилда Макка ва Мадина ҳам ихшидлар тасарруфига ўтказилган. 969 йилда Миср ва Сурия Фотимийлар томонидан ишғол қилингач, ихшидийлар ҳукмронлиги барҳам топди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР