loader

КАВСАР

Қуръони каримнинг бир юз саккизинчи сураси номи, Маккада нозил этилган, уч оятли. Қуръони каримдаги энг ихчам бу сурада Пайғамбар алайҳиссаломга  хитоб қилиниб, Аллоҳ таоло у кишига ато этган буюк неъмат + жаннатдаги Кавсар ҳовузи зикр этилади ва ана шундай илоҳий мукофотга эришишнинг барча воситалари, яъни Қуръон, пайғамбарлик ато этилгани таъкидланади, Пайғамбаримиз бундай илоҳий марҳаматнинг шукронаси учун нам оз ўқишга ва қурбонлик қилишга даъват қилинади. Сўнгги оятда эса кимки Пайғамбар алайҳиссаломни ёмон кўриб-душманлик қилса, ўша кимса беному нишон йўқ бўлиб кетиши ҳақида башорат берилади.