loader

КАЛОМ

Луғатда «равон нутқ, жумла, гап-сўз» маъноларини билдиради. Истилоҳда Ислом динидаги илмлардан бирининг номи «калом» деб аталади. Калом илми ҳақида машҳур Ислом уламолари қарама-қарши фикрлар айтишган. Имом Ғаззолийнинг фикрича, «Калом илмининг мақсади Аҳли суннанинг ақидасини аҳли бидъатнинг ташвишидан муҳофаза қилиш ва қўриқлашдир». Калом ҳақидаги илк ғояларни Жаъд ибн Дирҳам ва Жаҳм ибн Савфон илгари сурган (иккови ҳам 742-745 йилларда қатл қилинган). Кейинчалик каломнинг ашъарий ва мотуридий мактаблари вужудга келди. Бора-бора калом илми бўйича фақат Аҳли сунна вал жамоа таълимоти ҳукмрон бўлиб қолди. Ҳозирги пайтда калом илми истилоҳининг ўзи ҳам истеъмолдан чиқиб кетган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР