loader

КАРОМАТХОН ЭШОН

Кароматхон эшон ибн Ҳасанхўжа эшон, замонасининг таниқли алломаларидан. 1894 йили Наманган шаҳрида туғилган. Дастлаб отасидан, кейин Бухорода Икромча домладан дарс олган. Етук олим бўлиб етишгач, Наманган мадрасаларида, Бухородаги Мир Араб мадрасасида, Тошкент Ислом институти (маъҳади)да юзлаб шогирдларга сабоқ берган. Сўзамол, камтар, улуғ фазилатли инсон эди, араб, форс, турк тилларини мукаммал билган, яхшигина ғазаллар ёзган. Водий уламоларини зубдаси (қаймоғи) бўлиб танилган. 1984 йили Наманган шаҳрида вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР