loader

КАФФОРАТ

Луғатда «бир нарсани яхшилаб, асло кўринмайдиган қилиб тўсиш-беркитиш» маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда эса содир этилган гуноҳни ювиш учун адо қилинадиган молиявий ёки баданий ибодат «каффорат» дейилади. Масалан, ҳаж арконлари ёки вожиблари билмай бузиб қўйилса эвазига қон чиқариш ёки рўза тутиш билан каффорат адо этилади. Ёки Аллоҳ номи билан қасам ичган бўлсаю уни бажара олмай бузса, эвазига ўнта мискинни тўйдириш ёки бир қул озод қилиш ёхуд уч кун рўза тутиш билан каффоратини беради.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР