loader

КАЪБА

Луғатда «баландлик, дўнглик, тўғри бурчакли» деган маънолари бор. Маккаи мукаррамадаги Масжид ул-Ҳаром ўртасидан жой олган 12х9х12 метрли куб шаклидаги қорамтир тош бино «Каъба» деб аталади. Қуръони карим хабарига кўра, уни илк бор Иброҳим алайҳиссалом ўғли Исмоил алайҳиссалом билан тиклашган. Унинг бир бурчига осмондан туширилган кумушранг товланувчи гавҳар тош ўрнатилган. Кейинчалик фисқ-фужур, фитна кўпайгач тош қоп-қорайиб кетган ва «ҳажар ул-асвад» (қора тош) номини олган. Иброҳим алайҳиссалом ана шу тош ўрнидан бошлаб Каъбани етти бор айланиб тавоф қилган. Кейин етти мартадан Сафо ва Марва тоғига чиққан, Арафот водийига борган. Бу + биринчи ҳаж зиёрати эди ва ҳозиргача шу тартибда ҳаж адо этиляпти. Каъба бунёд қилинганидан буён табиий офатлар ва турли тўқнашувлар сабабли кўп марта вайрон этилиб қайта тикланган. Ҳижрий 72 йилда подшоҳ Ҳажжож ибн Юсуф пойдеворига қадар энг сўнгги жиддий таъмирлашни ўтказган. Каъбанинг ҳозирги биноси Ҳажжож барпо эттирган ўша бинодир. Йигирманчи асрнинг ўрталарида Саудия Арабистони подшоҳи томонидан қайта таъмирланган. Каъбанинг Байтуллоҳ (Аллоҳнинг уйи), Хонаи Каъба (Каъба уйи), Байтул-Атийқ (Қадимий уй), Қибла (ибодатда юзланиладиган тараф) каби бир неча номлари бор.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР