loader

КАЪБ ибн УЖРА

Абу Муҳаммад Каъб ибн Ужра ибн Умаййа ибн Адий ал-Балавий (р.а.), машҳур саҳобий ва ансорларнинг бошлиқларидан. Расулуллоҳ (с.а.в.) билан барча ғазот ва байъатларда иштирок этганлар. Бу зот учун Қуръони каримнинг Бақара сурасидаги 196-оят нозил бўлган. Расули акрамдан 47 та ҳадис ривоят қилганлар. Узоқ вақт Куфада истиқомат қилганлар. Ҳижрий 51 йили етмиш беш ёшда Мадинада вафот этдилар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР