loader

КАҲФ

Луғатда «ғор» дегани, Қуръони каримнинг ўн саккизинчи сураси номи, Маккада нозил бўлган, 110 оятдан иборат. Мазкур сурада Аллоҳ таолога бўлган иймон-эътиқодни янада мустаҳкамлаш учун энг гўзал ва ибратли қиссалардан учтаси баён этилади. Улардан биринчиси «Асҳобул-каҳф» (ғор эгалари) қиссаси бўлиб, бир неча йигит золим ҳокимдан дину иймонларини асраб қолиш учун бир ғорга кириб яширинишади ва Аллоҳнинг иродаси билан у ерда уйқуга кетиб уч юз йил қолишади. Шундан сура номи Ғор деб аталган. Қолган ўринларда Мусо ва Хизр алайҳиссалом қиссалари, улуғ шоҳ Зулқарнайннинг фатҳ юришлари ҳақида сўз боради.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР