loader

КОММУНИЗМ

Йигирманчи милодий асрда жаҳоннинг кўпгина мамлакатлари, энг аввало СССРда ҳукмрон бўлган фикрий-иқтисодий мазҳабнинг номи. У даҳрийликка, Аллоҳни, динни ва барча ғайбий нарсаларни инкор этишга асосланган. Унинг тарафдорлари моддани ҳамма нарсанинг асоси деб ўйлашади, тарихга табақа (синф)лар кураши ва иқтисодий омил асосида баҳо беришади. Коммунизм ғояси Олмонияда яҳудийлар Маркс ва Энгелс томонидан ўйлаб чиқарилган ҳамда Русиядаги советларнинг 1917 йилги давлат тўнтаришидан кейин Ленин ва Сталин томонидан СССР номли улкан империя ҳудудида татбиқ қилинган. У зўравонлик билан дунёга ёйилди, унинг дастидан қанча халқлар ва маданиятлар йўқ қилинди. Бу мазҳаб ҳар қандай динни инкор этади, шахсий мулкни тан олмайди, табақалар кураши орқали дунёда «жаннатий» ҳаёт қуришни даъво қилади. Аммо ўзи йигирманчи асрнинг 80-йилларида сиёсий ва иқтисодий инқирозга учраб, ҳалокатга юз тутди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР