loader

КОФИРУН

Луғатда «кофирлар» деган маънони билдиради, Қуръони каримнинг бир юз тўққизинчи сураси номи, маккий суралардан, 6 оятдан иборат. Сурада Ислом дини кучайиб, тарқалиб кетаётганини кўриб хавотирга тушиб қолган кофирлар Пайғамбар алайҳиссаломни ҳам, саҳобаларни ҳам бу тўғри йўлдан чалғитиш мақсадида у зотнинг олдиларига келиб: «Эй Муҳаммад, кел, биз сенинг Худойингни тан олиб унга ҳам ибодат қилайлик, сен ҳам ўз Худойингга қўшиб бизларнинг бутларимизга ҳам сиғингин», деганида нозил бўлган. Бу сурадан кўзда тутилган мақсад Пайғамбар алайҳиссаломни ҳам, у зотнинг Қиёматгача келадиган барча умматларини ҳам кофирларнинг бундай найрангларига учмасликка, ёлғиз Аллоҳ таологагина ибодат қилишга даъват этишдир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР