loader

КУМУШХОНАВИЙ

Аҳмад Зиёвуддин Афанди Кумушхонавий, Туркиянинг атоқли Ислом уламоларидан. Ҳижрий 1228 (милодий 1813) йили Туркиянинг Кумушхона шаҳрида туғилган. Саккиз ёшида Қуръони карим ҳофизи бўлган. Кейин Истанбулдаги Боязид, Маҳмуд Пошо мадрасаларида таҳсил олган. Сўнг Боязид мадрасасида мударрис бўлиб, кўплаб шогирд етиштирган. Мавлоно Эрвардий ҳазратларидан иршод олган. Олтмишга яқин асарлари бор, улардан «Ламоимул-уқул», «Жомиъ ул-усул», «Ғаройиб ул-ҳаводис», «Рамуз ул-аҳодис», «Мажмуот ул-аҳзоб», «Нажот ул-ғофилийн», «Даво ул-муслимийн», «Ақоиди аҳли сунна вал жамоа» кабилар машҳур. Минглаб шогирдларга тариқат илмидан ва одобидан сабоқ берган пири муршид. Бирмунча вақт Мисрда ҳам мударрислик қилган. Ҳижрий 1311 (милодий 1893) йили Истанбулда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР