loader

КУТУБИ СИТТА

Луғатда «олтита ишончли китоб» деган маъноси бор. «Сиҳоҳи ситта» (олтита «Саҳиҳ») ҳам дейилади. Олимлар Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳадислари тўпланган китобларнинг саҳиҳлиги (ишонарлилиги) даражасини ўрганиб, олтита ҳадис тўпламини бу борада эътиборга молик деб топишган ва уларга «Кутуби ситта», яъни олти мўътабар китоб дея ном беришган. Уларнинг энг афзали сўзсиз Имом Бухорийнинг «Ал-жомеъ ус-саҳиҳ» ҳадислар тўпламидир. Иккинчи ишончли манба Имом Муслимнинг «Саҳиҳ»идир. Ана шу икки ҳадислар китоби «Саҳиҳайн» номи билан машҳур. Шундан кейин ҳадисларнинг саҳиҳлиги даражасига қараб Абу Довуднинг «Сунан»и, Термизийнинг «Саҳиҳ»и, Насаийнинг «Сунани кубро», Ибн Можанинг «Сунан» тўпламлари туради ва буларнинг ҳаммаси «Кутуби ситта» дейилади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР