loader

КУФА

Арабистон ярим оролида, Фурот дарёсининг ғарбий соҳилида, ҳозирги Ироқ ҳудудига жойлашган қадимий шаҳар номи. Милодий 638 йили саҳобий Саъд ибн Абу Ваққос томонидан барпо этилган. 656-661 йилларда халифалик пойтахти бўлган. Шу даврдан бошлаб у уламо ва муттақий зотлар шаҳрига айлана борган. Иброҳим Наҳаъий шундай дейди: «Дарахт остида байъат берган саҳобийларнинг уч юзтаси, Бадр жанги қатнашчиларидан етмиш нафари Куфада муқим эди». Абдуллоҳ ибн Масъуд шаҳар барпо қилинган кундан то милодий 656 йилгача Куфа аҳлига Қуръон ва фиқҳдан таълим берганлар. Ўша даврда шаҳар қори, фақиҳ, муҳаддисларга шу қадар тўлиб кетганки, сиқот (ишончли) аҳли илмлар сони тўрт мингга етган. Куфада Али ибн Абу Толиб, Саъд ибн Абу Ваққос, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Аммор ибн Ёсир, Абу Мусо Ашъарий, Салмон Форисий каби улуғ саҳобалардан сўнг Саид ибн Жубайр, Иброҳим Наҳаъий, Ҳаммод ибн Сулаймон каби издошлари, жумладан улуғ имом, мазҳаб соҳиби Абу Ҳанифалар истиқомат қилишган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР