loader

КУФР

Луғатда «инкор этиш, рад қилиш» маъноларини билдиради. Шаръий ҳукмларни инкор этувчи кимса «кофир», унинг қилмишлари эса «кофирлик» дейилади. Аллоҳнинг борлигини ва бирлигини, Муҳаммад алайҳиссалом етказган хабарларни инкор, рад этганлар кофир саналади. Бундан ташқари, Аллоҳни инкор этмаса-да, иймон келтириш зарур бўлган хабар ва фарзларни рад қилса, шаръий муқаддасотларнинг ҳурматини топтаса, шаръий ҳукмларни масхара қилса, кофир бўлади. Кофирнинг жойи дўзахдадир. Куфр уч хил бўлади: 1. Ҳақиқий куфр + дилида ҳам, тилида ҳам ўз кофирлигини иқрор этувчилар куфри, булар ҳақиқий кофирлардир. 2. Инодий куфр + Аллоҳнинг ҳақлигини, Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳақиқий пайғамбарликларини билатуриб, қайсарлик ва арзимас сабаб кўрсатиб иймон келтирмайдиганлар куфри, бунга малъун шайтоннинг ва Абу Толибнинг куфри мисол бўлади. 3. Ҳукмий куфр + яъни ҳақиқий бўлмаган, балки шариатга хилоф баъзи ишларни қилган ёки билиб-билмай куфр сўзларни гапириб қўйган кимсанинг қилмишини куфрга ҳукм этиш. Масалан, бир киши мусулмончиликнинг ҳамма кўрсатмаларини бажараётган бўлса-да аммо Қуръонни тепса, шариатни масхара қилса, намозни фарз эмас, деса кофирга ҳукм қилинади. 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР