loader

ЛАВҲУЛ-МАҲФУЗ ВА ҚАЛАМ

Аҳли суннат вал жамоа ақидасига кўра Лавҳул-Маҳфуз (ҳимоядаги, асралган лавҳа) ва Қалам ҳақдир. «Таҳовий ақидаси» шарҳида: «Лавҳ ва Қаламга, унга чизилган жамики нарсага иймон келтирамиз», дейилган. Лавҳдан мурод, Аллоҳ таоло халойиқнинг тақдирларини ёзган нарсадир. Қаламдан мурод, Аллоҳ таоло яратган ва у билан мазкур Лавҳга қадарларни ёзган Қаламдир. Муфассирлар Јуръони каримдаги «Лавҳул Маҳфуз» атамасини «мўминнинг қалби» маъносида ҳам тафсир қилишган.