loader

ЛАФЗ

Луғатда «сўз, ифода» маъноларини билдиради. Қуръони карим оятлари ва ҳадиси шарифда ишлатилган лафзлар ўз кўринишига қараб лафзи омм, лафзи мутлоқ ва лафзи муштарак бўлса, улар ўз маъносига зонний далолат қилади, чунки у ҳолда уларда бошқа маънонинг ҳам эҳтимоли бўлади. Лафзи омм + маъносига кирган ҳамма бирликни ўз ичига олган сўз, лафзи мутлоқ + бирор сифатга боғланмаган сўз, лафзи муштарак + бир маънога хос бўлмаган, ундан бошқа маънони ҳам билдириши мумкин бўлган сўздир.