loader

ЛИВАН РЕСПУБЛИКАСИ

Майдони: 10 400 кв. км., аҳолиси: 4,3 миллион киши, пойтахти: Байрут, тузуми: республика, давлат бошлиғи: президент, маъмурий тузилиши: 6 та муҳофаз (губернаторлик)дан иборат, йирик шаҳарлари: Триполи, Сидон, пул бирлиги: ливан фунти. Милоддан олдинги уч минг йилликларда ҳозирги Ливан (Лубнон) заминида финикий денгизчилари ва савдогарлари яшаган. Ўн олтинчи асргача тўрт юз йил мобайнида мисрликлар ҳукмронлиги остида бўлган. Кейинчалик бу ўлкани форслар, Македонияли Искандар, салавкийлар ва Рим империяси босиб олган, шу пайтда унинг ҳудуди Шомга қарар эди. Милоднинг 7-11-асрларида Ливан шимолига ал-Аси дарёси водийидан христиан-маронийлар кўчиб келиб жойлашди. Сўнгра мамлакатнинг бир қисми Қуддус қироллари, бошқа бўлаги салибчилар қўлига ўтиб кетди. 1517 йилда Шомнинг тўрт вилоятидан бири бўлган Ливан ҳам Сурия ва Миср қатори Усмонли салтанатга қўшиб олинди. Йигирманчи асрда Ливанни инглиз ва франсуз қўшинлари эгаллаб олди. 1926 йили у республикага айлантирилди ва ўн етти йилда сўнггина мустақилликка эришди. 7-асрда араб халифалигига қўшиб олинган Ливанда Ислом дини кенг тарқалган. Мамлакат аҳолисининг 90 фоизини араблар ташкил қилади, 70 фоиздан ортиғ аҳоли Ислом динида, шундан 65 фоизи шиалар, қолгани суннийлардир. Турли мазҳабдаги насронийлар аҳолининг 27 фоизини, друзлар 3 фоизини ташкил этади.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР