loader

ЛУБОБА бинти ҲОРИС

Умму Фазл Лубоба бинти Ҳорис ибн Ҳазн ал-Ҳилолия (р.а.), фозила аёллардан, Пайғамбар алайҳиссаломнинг амакилари Аббос ибн Абдулмутталибнинг хотинлари. Омир қабиласидан. Маккада Хадича онамиздан сўнг Исломга кирганлар. Ҳазрати Аббоснинг аксари фарзандлари Лубоба бинти Ҳорисдан. Бу аёл Расулуллоҳнинг (с.а.в.) завжаи мутоҳҳаралари Маймуна бинти Ҳорисга опа бўладилар. Опа-сингил биринчилардан бўлиб иймонга киришган. Лубоба Расули акрамдан кўплаб ҳадис ривоят қилганлар. Вафот йиллари номаълум.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР