loader

ЛУТФУЛЛОҲ ЧУСТИЙ

Мавлоно Лутфуллоҳ ибн Фатҳуллоҳ Чустий, Мовароуннаҳрнинг таниқли тасаввуф шайхларидан, Нақшбандия тариқатининг машҳур пири муршиди, авлиё даражасига кўтарилган зот. Милодий 1485 йили Чуст шаҳрининг шимоли-ғарбидаги Чодак қишлоғида туғилган. Махдуми Аъзам Косоний тавсияси билан Фарғона ва Тошкент ўлкаларида тариқат юритиш топширилган. Ҳаж сафарига кетаётиб, шогирдларини Қрим ва Кичик Осиёда қолдириб кетади. Ўзи Маккада муқим яшаб қолади ва у ерда нақшбандия-даҳбедия тариқатига асос солади. Унинг қаламига мансуб икки рисола бор. Муҳаммад Муфти Оҳангароний «Маноқиби Мавлоно Лутфуллоҳ» деган машҳур асарини ёзган. Милодий 1571 йили вафот қилган, мақбараси Чуст марказида.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР