loader

МАДАНИЙ, АБУЛ ҲАСАН

Абул Ҳасан Али ибн Абдуллоҳ ибн Жаъфар ибн Ножиҳ ас-Саъдий ал-Маданий, атоқли ҳадис олимларидан. Ҳижрий 161 йили туғилган. Бани Саъд озод қилган қуллардан. Кейин етук муҳаддис олим бўлиб етишди. Имом Бухорий ва Абу Довуд ундан ҳадис ривоят этишган. Имом Бухорий: «Али ибн Маданий ҳузурида бўлсам билимим етишмаслигини сезиб қоламан», деган. Ҳижрий 234 йили Сомира яқинида вафот қилган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР