loader

МАЖЗААТ ибн САВР

Мажзаат ибн Савр ас-Садусий (р.а.), саҳобийлардан. Бани Бакр қабиласининг саййиди ва амири, Исломнинг атоқли лашкарбошиларидан бўлганлар. Кўплаб жангларда мардларча урушиб, ғалабани таъминлашга ҳисса қўшганлар. Тарихчилар у кишининг ғазотларда қанча душманни ер тишлатгани саноғига етиш қийин, деб ёзишган. Ҳазрати Умар даврларидаги Қодисия жангида яккама-якка олишувда юзта мушрикни ўлдириб, ўзлари ҳам шаҳид бўлганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР