loader

МАЗҲАБ

Луғатда «йўналиш, йўл, эргашиш» маъноларини англатади. Шаръий истилоҳда эса мужтаҳидлардан бирининг оят ва ҳадислардан шаръий ҳукмлар чиқариш йўли «мазҳаб» дейилади. Исломий мазҳаблар шаръий  далилларни баён этиш ва улардан ҳукм чиқариш мадрасаларидир. Мазҳаблар шаръий ҳукмларни чиқариш ва уларни ўрганиш йўлидир. Улар ўз асосчиларининг номлари билан + тақво, салоҳият, ижтиҳод ва илмларини барча мусулмонлар эътироф этган мужтаҳидларнинг номлари билан аталади. Бир қанча мужтаҳидларнинг, жумладан Авзоъий, Суфён Саврий кабиларнинг мазҳаблари улар оламдан ўтишлари билан йўқолиб кетган. Ҳозирги кунда Ислом оламида тўрт улуғ мужтаҳиднинг + Имом Аъзам (Абу Ҳанифа), Имом Шофеъий, Имом Молик, Имом Аҳмад ибн Ҳанбал мазҳаблари амалдадир. Диёримиз мусулмонлари Имом Аъзам (Ҳанафий) мазҳабидадирлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР