loader

МАЙЙИТНИ ЮВИШ ВА КАФАНЛАШ

Маййитни (ўликни) ювиш тириклар зиммасидаги вожибдир. Маййит илиқ сув билан ювилади. Ювиш тартиби бундай: маййитни ювиш учун ҳозирланган тахта хушбўй қилиниб, маййит унга қўйилади. Бунда маййитнинг аврати бекилган бўлиши лозим. Ғассол қўлқоп билан маййитнинг истинжо жойларини ювади, таҳорат қилдиради. Шундан сўнг маййитнинг боши, ўнг ва чап томонларига ётқизиб ёнлари уч мартадан ювилади. Сўнг суяб ўтқизиб қорни оҳиста силанади, бирор нарса чиқса, қўлқоп билан тозаланади, таҳорат ва ғусл қайтарилмайди. Маййит ювилганидан сўнг артилиб-кафанланади. Маййитнинг соч-соқоли таралмайди, тирноқ ва туклари олинмайди. Маййитни кафанлаш фарзи кифоядир. Эркакларнинг кафани уч бўлак: изор, қамис, лифофадан иборат бўлади. Аёлларнинг кафани бешта: қамис, изор, лифофа, химор ва хирқадир. Кафаннинг оқ матодан бўлиши мустаҳабдир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР