loader

МАЙМУНА бинти ҲОРИС

Маймуна (Барра) бинти Ҳорис ибн Ҳазн ал-Ҳилолия (р.а.), Макканинг фозила аёлларидан, саҳобия, Пайғамбар алайҳиссаломнинг завжаи мутоҳҳаралари, мўминларнинг оналаридан. У киши Расулуллоҳнинг (с.а.в.) амакилари Аббоснинг хотини бўлмиш Лубобанинг синглиси, Абдуллоҳ ибн Аббоснинг холаси эдилар. Опалари Лубоба билан Хадича онамиздан сўнг биринчилардан бўлиб Исломга кирдилар. Маймуна жоҳилият пайтида Масъуд ибн Амр билан турмуш қурган эдилар. Сўнг ундан ажрашиб, Абу Руҳм Абдулиззага текканлар. Кўп ўтмай эрлари вафот этиб, бева қолганлар. Макка фатҳидан кейин Маймуна онамиз опаларига Расули акрамга бўлган муҳаббатлари ҳақида сўзладилар. Шунда Пайғамбаримиз тўрт юз дирҳам маҳр бериб, ёши ўтиб қолган ва камбағал ҳазрати Маймунага уйландилар. У Расулуллоҳнинг охирги уйланган хотинлари бўлди. Расули акрамдан 76 та ҳадис ривоят қилганлар, шулардан биттасига Имом Бухорий, бештасига Имом Муслим ёлғиз ҳолда, еттитасига биргаликда иттифоқ қилишган. Ҳижрий 51 (ёки 61) йили, Муовия даврида саксон бир ёшда вафот этдилар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР