loader

МАКЕДОНИЯ РЕСПУБЛИКАСИ

Майдони: 25.713 кв. км., аҳолиси: 2 милён 75 минг киши, пойтахти: ¤скуп (Cкопйе) шаҳри, тузуми: республика, давлат бошлиғи: президент, йирик шаҳарлари: Тетово, Битола, Куманово, пул бирлиги: Македония динори. Македония Республикаси 1991 йили собиқ Югославия Федератив Сотсиалистик Республикасининг бир неча давлатларга бўлиниб кетиши оқибатида пайдо бўлди. У жаҳондаги ёш мустақил мамлакатлардан ҳисобланса-да, жуда қадим тарихга эга. Милоддан аввалги бешинчи-иккинчи асрларда бу мамлакат ҳудудида қулдорлик давлати мавжуд эди. Тўртинчи асрда Македония подшоҳи Филипп Иккинчи Фолкид, Фракия, Фассалия, Холкидика ўлкаларини қўшиб олиб, ўз ерларини анча кенгайтирди. Ҳатто ўша даврда Юнонистон ҳам Македонияга қарам эди. Филиппнинг ўғли Александр Македониялик эса Форс, Мовароуннаҳр ўлкаларини ҳам босиб олди ва улкан империяга асос солди. 323 йили у вафот этганидан сўнг бу салтанат парчаланиб кетди ва мамлакатда антигонийлар сулоласи ҳукмронлик қила бошлади. Узоқ давом этган урушларда Македония мағлуб бўлиб, Рим вилоятларидан бирига айланди. 395 йили Рим империяси ҳалокатга учраганидан кейин Македония ерлари Византия қўл остига ўтди. ¤н тўртинчи асрга келиб, бу ўлкани Усмонлилар фатҳ этишди ва йигирманчи асрга қадар македонияликлар тинч-омон яшашди, маданиятлари ва ҳазоралари гуллаб-яшнади. Буни мамлакатда барпо этилган ўнлаб мактаб-мадрасалар, шифохона ва кутубхоналар, кўркам ва муҳташам масжидлар, карвонсарой ва мусофирхона каби вақф ва хайрия муассасалари ҳам исботлаб турибди.   Йигирманчи аср бошидаги биринчи жаҳон урушидан сўнг Усмонлилар салтанати парчаланиб кетгач, Македония уч давлат, яъни Сербия, Юнонистон (Гретсия) ва Болгария томонидан бўлиб олинди. Кейинчалик у серб, хорват ва словенлар қироллиги, 1929 йилдан эса, Югославия таркибига кирди. 1914 йили унинг каттагина қисмини Болгария босиб олди. 1945 йили у озод этилиб, Югославия Федератив Республикаси таркибига кирди. 1991 йил 17 сентябрда Македония мустақил бўлди. Македония кўпмиллатли мамлакатдир. Аҳолининг 66,5 фоизи македонлар, 23 фоизи арнаутлар (албанлар), беш фоиздан ошиқроғи турклар, икки фоизи серблар ва лўлилар ҳамда бир ярим фоизи бошқа миллатлардан иборат. Мусулмонлар диндор аҳолининг ўттиз фоизини ташкил этади. Мамлакат мусулмонларининг диний-эътиқодий ишларига Македония Ислом бирлиги кенгаши раҳбарлик қилади. Йигирма биринчи аср бошида Македония ҳудудида содир бўлган қонли тўқнашувлар оқибатида мусулмонлар катта зарар кўришди. Македония ИКТга аъзо бўлган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР