loader

МАККА ФАТҲИ

Макка мушриклари билан мусулмонлар ўртасида йигирма йил давом этган «Ислом + мушрик» даъволашуви ҳижрий 8 йил 10-рамазон куни (милодий 630 йил 10  январ)да ниҳоясига етди, шу куни Маккани музаффар Ислом қўшинлари фатҳ этишди. Ҳудайбия сулҳини бузган қурайшийлар мусулмонлар ҳимоясидаги Ҳузоа қабиласига ҳужум уюштиришди. Бундан аввал ҳам улар мусулмонларга кўп зарар етказишган, Исломни йўқотиш учун Мадинага уч марта ҳужум қилишган эди. Энди ёвузликни жазолаш вақти келганди. Расулуллоҳ (с.а.в.) рамазоннинг ўнинчи куни ўн минг кишилик муаззам бир қўшин билан Макка сари юриш қилдилар. Йўл-йўлакай кўпайиб борган қўшин ўн кундан сўнг жумада Маккага кириб борди. Пайғамбар алайҳиссалом туя устида Каъбани тавоф қилдилар, Каъба ичидаги 360 та бут синдирилди, Каъба устида Билол Ҳабашийнинг азони янгради. Макка фатҳи тавҳид эътиқодининг ғалабаси, куфрнинг мағлубига сабабчи Буюк Ислом инқилоби бўлиб тарихга кирди. Милодий 622 йили икки туя, тўрт кишилик гуруҳ билан Маккадан Мадинага ҳижрат қилган Расулуллоҳ орадан саккиз йил ўтиб ўн икки минг кишилик қўшин билан ўз она шаҳарларини мушриклардан халос этдилар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР