loader

МАЛАЙЗИЯ

Майдони: 329 759 кв.км., аҳолиси: 22,7 миллион киши, пойтахти: Куала-Лумпур шаҳри, тузуми: конститутсиявий монархия, давлат бошлиғи: ҳукмдорлар кенгаши олий раҳбари, маъмурий тузилиши: 13 та штат, 2 та маъмурий ҳудуддан иборат, йирик шаҳарлари: Ипох, Жохар-Бару, Жоржтаун, пул бирлиги: малай доллари (ринггит). Малай архипелагига милоддан аввалги 2500-1000 йиллар орасида Хитой жануди ва ҳозирги Калимантандан кўплаб аҳоли кўчиб келиб ўрнаша бошлаган. Милоднинг 7-11-асрларида Малакка бўғози атрофида қудратли Шривижайя давлати мавжуд бўлган. 1402 йилда шаҳзода Мажапахит Малакка оролида шу номда султонлик тузди ва Хитой императорлари билан элчилик муносабатлари ўрнатди. Ўн бешинчи аср ўрталарида Малакканинг Исломни қабул қилиши билан уни ҳинд ва араб мусулмонлари қўллай бошлашди. Кейинчалик португал, голланд, инглиз мустамлакачилари ҳукмронлиги остида бўлди. 1957 йили Ғарбий Малайзия мустақил бўлди, орадан олти йил ўтиб Малайзия Федератсияси ташкил топди. Аҳолининг 55 фоизи мусулмонлар, 30 фоизи буддавий ва ҳиндикийлар, қолганини даочийлар ва насронийлар ташкил этади. 1981 йилда буён мамлакат ҳукуматини мусулмонлар бошқаради. Ҳукумат Ислом дини таълимотини бугунги тараққиёт билан уйғунлаштиришга асосланган «Ислом ҳазари» консепсиясини ишлаб чиқиб, муваффақиятли амалга оширмоқда. Ислом, тараққиёт ва маърифат асосига қурилган бу дастур кўп миллатли ва конфессияли мамлакатни жаҳондаги юксак ривожланган ўлкалар қаторига олиб чиқди. Малайзия Ислом Конференсияси Ташкилоти аъзоси.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР