loader

МАЛДИВ РЕСПУБЛИКАСИ

Майдони: 298 кв. км., аҳолиси: 300 минг киши, пойтахти: Мале, тузуми: республика, давлат бошлиғи: президент, 20 та ороллар гуруҳидан иборат, пул бирлиги: малдив рупияси. Археология маълумотларига кўра, айрим оролларда 3500 йил муқаддам одамлар яшаган. Тахминан милоддан аввалги 500 йилларда бу ерга Ҳиндистон ва Сейлондан арийлар, кейинчалик ўрта асрларда эса Жанубий Ҳиндистон, Африқо ва Ғарбий Осиёдан муҳожирлар келиб ўрнашди. Анна шу халқлар ҳозирги малдив маданиятининг шаклланишида сезиларли хизмат қилишди. 1558 йилда бошлаб мамлакатни аввал португаллар, сўнг голландлар, 1887 йилда эса инглизлар эгаллаб олишди. Малдив 1965 йига келибгина мустақилликка эришди. Малдив оролларида Ислом 7-8-асрларда тарқала бошлаган, 1153 йили мамлакатнинг расмий дини деб эълон қилинган ва бу ҳозиргача давом этиб келяпти. Малдив аҳолисининг 95 фоизи сунний мусулмонлардир. Мамлакат ҳаётида Ислом катта рол ўйнайди, шариат суди маҳкамалари ҳукм чиқаради, мактабларда Ислом ақидаси ва шариати ўргатилади. Малдив ИКТга аъзо бўлган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР