loader

МАЛИКШОҲ

Алп Арслоннинг ўғли Маликшоҳ (1072-1092 йилларда ҳукмронлик қилган) салжуқийларнинг энг йирик сиймоларидандир. Буюк ҳоким, бунёдкор, фавқулодда истеъдодли маъмур ва фаннинг йирик ҳомийси бўлган Маликшоҳ туғма қобилият соҳиби эди. У Маккага олиб борадиган йўл бўйлаб масжидлар, кўприклар, ариқлар ва карвонсаройлар бунёд эттирди. Бағдоднинг бутунлай яроқсиз ҳолга келган қувурлари шохобчаси пухта ўрганиб чиқилиб, яхшилаб созланди. Маликшоҳ Орол ва Каспий денгизлари орасидаги ерларни қўлга киритиб, Хоразм деб номлади,  ўзининг собиқ турк  қули Ануштегинни унга ҳоким  қилиб белгилади.  Айни шу Ануштегин Ўрта Осиёда бора-бора қудратли кучга айланган ва пировардида салжуқийлар ҳокимиятига барҳам берган хоразмшоҳлар сулоласига асос солди. Маликшоҳ  ҳукм сурган даврда фан тараққиётига жуда катта эътибор берилди, хусусан бу соҳада унинг истеъдодли, садоқатли ва машҳур бош вазири Низом ул-Мулкнинг хизматлари беқиёсдир.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР