loader

МАРВ

Мовароуннаҳрдаги қадимий шаҳарлардан бирининг номи. Милоддан аввалги минг йилликларнинг биринчи чорагида пайдо бўлган. Мовароуннаҳрга келган араб фотиҳлари энг аввал Марв аҳлини Исломга киритишган. Милоднинг 9-асрида у араб халифалигининг Хуросон ва Мовароуннаҳр ноиблиги, кейинчалик буюк салжуқийлар давлати пойтахти бўлган. Ундан жуда кўп олим ва фозил кишилар етишиб чиққан. Марв урушлари туфайли инқирозга учраб, 1790 йилда марказ Марвдан ўттиз чақирим наридаги ҳозирги Туркманистоннинг Мари шаҳрига кўчирилган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР