loader

МАРВАЗИЙ, НУҲ ибн ЯЗИД

Абу Асома Нуҳ ибн Язид ал-Марвазий, Мовароуннаҳрнинг илк қомусий олимларидан. Марв қозиси бўлган, фиқҳ, ҳадис, араб тили ва шеъриятидан юзлаб талабаларга дарс берган. Марвда биринчи бўлиб ҳанафий мазҳаби бўйича фатволар тўплами («жомеъ») тузган. Хуросон ва Ироқда ҳам шогирдлари бўлган. Милодий 790 йилда вафот этган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР