loader

МАРЯМ

Қуръони каримнинг ўн тўққизинчи сураси номи, Маккада нозил бўлган, 98 оятдан иборат. Сурада бир қанча пайғамбарлар қиссасини зикр қилиш билан бирга Марям ва унинг беота дунёга келган ҳамда бешикдаёқ тилга кириб, ўзининг кимлигини айтган фарзанди Исо (алайҳиссалом) қиссаси келтирилади. Суранинг Марям деб номланишига сабаб ҳам шу туфайлидир. Суранинг бир неча жойида Аллоҳ лафзи ўрнига Раҳмон сўзи келган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР