loader

МАРЯМ бинти ИМРОН

Марям бинти Имрон + насаби Сулаймон алайҳиссаломга борадиган Ақсо масжиди имоми Имрон ибн Мотон ва Бани Исроилнинг солиҳа аёли Хантадан туғилган сиддиқа, тақволи, солиҳа, иймонли аёл, пайғамбар Исо алайҳиссаломнинг оналари. Аллоҳ таоло тарафидан руҳни пуфлаш орқали Ҳазрати Исога ҳомиладор бўлиб туққанлар. Бу Парвардигорнинг мўъжизаларидан бири эди. Марям яҳудийлар Исо алайҳиссаломни ўлдирмоқчи бўлганида Аллоҳ таоло ҳузурига кўтарганидан кейин беш йил яшаб, эллик уч ёшда вафот этганлар ва Дамашқда дафн этилганлар. Қуръони каримда Марям сураси бор. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Дунёдаги яхши хотинлар Марям, Осиё, Хадича ва Фотимадир», деганлар.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР