loader

МАСЖИД УЛ-АҚСО

Луғатда «узоқдаги масжид» деган маънони билдиради. Қуддус шарифда Сулаймон алайҳиссалом томонидан қурдирилган масжид номи. Исломдан илгари араблар, кейин эса мусулмон жамоалари унга қибла сифатида юзланиб ибодат қилишган. Ҳижратнинг иккинчи йилида Қуръони карим ҳукми билан мусулмонлар қибла сифатида Маккадаги Каъбага қараб намоз ўқий бошлашган. Расулуллоҳдан (с.а.в.) ривоят қилинган ҳадисда: «Фақат ушбу уч масжид сари қасд қилиб йўлга чиқилади: Масжид ул-Ҳаром, менинг ушбу масжидим ва Масжид ул-Ақсога», дейилган («Сунани Термизий»).

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР