loader

МАСЖИД УН-НАБИЙ

Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрига жйлашган Исломнинг иккинчи мўътабар масжиди «Масжид ун-Набий» (Пайғамбаримиз масжидлари) деб ном олган. Масжид ўрнини Расулуллоҳ (с.а.в.) ансорийлардан бўлмиш икки етим боладан ўн динорга сотиб, унинг қурилишида ўзлари ҳам иштирок этганлар. Масжид кейинчалик Ҳазрати Умар ва Ҳазрати Усмон ҳамда кейинги халифа-подшоҳлар томонидан бир неча бор таъмирланиб-кенгайтирилган. Охирги таъмирланганда унинг умумий саҳни яна 230 минг кв. метрга кенгайди ва ҳозирда бир вақтнинг ўзида бир миллиондан ортиқ намозхон ибодат қилиши мумкин. Масжиднинг бир юз беш метрли иккита, етмиш беш метрли тўртта минораси, ўзи очиб-ёпиладиган 27 та томи, 400 дан ортиқ устунлари, 6800 та қандили бор. Масжид ичида Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳамда Абу Бакр Сиддиқ ва Умар ибн Хаттоб қабрлари жойлашган. Расулуллоҳ (с.а.в.): «Менинг бу масжидимдаги намоз Масжид ул-Ҳаромдан бошқалардаги минг намоздан яхшироқдир», деганлар (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР