loader

МАСЖИД УЛ-ҲАРОМ

Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида жойлашган энг мўътабар ва улкан масжид Масжид ул-Ҳаром деб аталади. Унда қон тўкиш ва бошқа гуноҳ ишлар ҳаром қилингани учун шундай ном олган. Байтуллоҳ (Каъба), Замзам булоғи, Сафо ва Марво тепаликлари ҳам шу масжид ҳудудидадир. Масжидни илк бор иккинчи халифа Умар ибн Хаттоб Каъбатуллоҳ атрофидаги уйларни сотиб олиб, буздириб кенгайтирганлар. Каъбага саҳн қолдириб, атрофидан девор олдирганлар. Шундан кейин ҳам у бир неча бор таъмирланиб, кенгайтирилди. Ҳозирги кунда масжиднинг тўққизта мезанаси (минораси), тўртта бош дарвозаси, қирқ битта эшиги бор. Иккинчи ва учинчи қавтларга ўн битта юрарзина (эскалатор) ёрдамида чиқилади. Масжидга саккиз минг дона шамол-паррак, эллик беш минг дона турли чироқлар ўрнатилган. Масжиднинг умумий саҳни 356 минг кв. метр бўлиб, у бир вақтнинг ўзида бир миллион бир юз йигирма минг намозхонни сиғидира олади. Масжид ўртасидаги Каъба эшиги 280 кило соф олтиндан ясалган. Унинг устига ёпилган каъбапўшнинг қиймати 17 миллион риёл туради. Ҳадисда келишича, Пайғамбар алайҳиссалом: «Сафарлар фақат уч масжидга + Масжид ул-Ҳаром, менинг бу масжидим ва Масжид ул-Ақсога қасд қилинади», деганлар (Имом Бухорий ва Муслим).

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР