loader

МАСИҲ

Луғатда «муқаддас ёғ суртилган, тирилтирувчи, халоскор, силовчи» маъноларини билдиради. Қуръонда ва Ислом ақидасида Исо алайҳиссаломга нисбатан ишлатиладиган истилоҳ. Исо алайҳиссаломга Аллоҳ таолонинг амри билан ўликларни тирилтириш мўъжизаси берилган эди. Иккинчи бир тафсирга кўра, Исо алайҳиссалом кар, соқов, кўр, пес кишиларни қўллари билан силаб қўйсалар, дарҳол шифо топишган, шунга Масиҳ лақаби берилган. Шунингдек, ўликларни тирилтириш даъвосини қилган Дажжолга нисбатан ҳам «масиҳ» сифати қўлланган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР