loader

МАХДУМ

Луғатда «Хизматга ёлловчи, ходимликка олувчи» маъноларини билдиради. Истилоҳда етук ва фозил кишиларга, таниқли уламоларга, тасаввуф шайхларига нисбатан қўлланиладиган унвон «махдум» дейилади. Пир ва устозларга мурид ва шогирдлар хизматда бўлишган. Масалан, нақшбандийлик тариқати шайхларидан Саййид Жалолиддин Косоний-Даҳбедий муридлари ўртасида Махдуми Аъзам номи билан машҳур бўлган.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР