loader

МАШЪАРУЛ-ҲАРОМ

Машъар + луғатда «очиқ аломат» деган маънони билдиради. Муздалифанинг охири бўлган ва дуолар ижобат этиладиган мўътабар мақомлардан бирининг номи. Расулуллоҳ (с.а.в.) Арафотдан қайтишда Муздалифада тунаб қолиб, бомдод намозини эртароқ ўқиганлар, кейин Машъарул Ҳаромга бориб дуо қилганлар. Ҳозирда ҳожилар шу ерда қуйидаги мазмунда дуо қилишади: «Аллоҳим, Машъарул Ҳаром, Байтул Ҳаром, Шаҳрул Ҳаром рукн ва мақомлари ҳурмати ҳаққи, бизлардан Муҳаммаднинг (с.а.в.) руҳига таҳиййат ва саломлар етказгин!»

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР