loader

МАШҲУР ҲАДИС

Машҳур + луғатда «ишни ошкор қилмоқ, эълон этмоқ» маъноларини билдиради. Истилоҳда ҳар бир санад табақасида камида учта ровий ривоят қилиб, мутавотирлик даражасига етмаган ҳадис «машҳур» ҳадис дейилади. Пайғамбаримиздан (с.а.в.) мутавотир даражасига етмайдиган саҳобий ёки саҳобалар ривоят қилиб, улардан ҳам кўпчилик ривоят қилганда шуҳрат топган ҳадис машҳурдир. Унинг «мутавотир» ҳадисдан фарқи Расулуллоҳдан (с.а.в.) ривоят қилувчи саҳобийларнинг сони озлигида, холос. Ким машҳур ҳадис орқали собит бўлган ҳукмни инкор қилса фосиқ, унга амал қилмаса гуноҳкор бўлади. Аммо уларнинг ҳаммасини саҳиҳ ёки саҳиҳ эмас, деб ҳисоблаб бўлмайди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР